Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 01/11/2023 Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди
Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Президент Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни Самарқанд вилоятига келиб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.

Қуръони карим оятлари тиловат этилди. Аллоҳдан юртимизга тинчлик-осойишталик, халқимиз манфаати йўлидаги саъй-ҳаракатларга хайру барака тилаб дуо қилинди. 

Мақбара мажмуаси ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Давлатимиз раҳбари бўлажак пардозлаш намуналарини кўздан кечирди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг