Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 11/09/2020 Илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар ҳолати ҳақида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборилди
Илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар ҳолати ҳақида Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборилди

 

Сенат аъзолари Вазирлар Маҳкамасига илмий фаолиятни ривожлантириш учун кўрилаётган чоралар ҳолати ҳақида парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқди.

 

Таъкидланганидек, 2017-2019 йиллар мобайнида республикада илм-фан фаолиятини тартибга солиш, қўллаб-қувватлашга қаратилган 1 та Қонун, Президентимизнинг 27 та қарор ва фармонлари ҳамда ҳукуматнинг 40 дан ортиқ қарорлари қабул қилинди.

 

Мамлакатимизда илм-фан ривожига берилаётган эътибор ўзининг самараларини бермоқда. Айни пайтда геология, математика, кимё ва биология соҳаларига устувор аҳамият қаратилмокда.

 

Бироқ олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга қарамасдан қатор муаммолар ҳам сақланиб қолмоқда.

 

Ўрганиш ва таҳлилларга кўра, инновацион ривожланиш стратегиясида 2021 йилгача илм-фанга ажратиладиган маблағлар ялпи ички маҳсулотнинг 0,8 фоизгача оширилиши белгиланган бўлса-да, бу кўрсаткич 2018-2020 йилларда турғун даражада 0,15 фоиз миқдорида қолмоқда.

 

Илм-фан соҳасига ажратилган молиялаштириш бугунги кунда ЯИМ га нисбатан 0,2 фоизни ташкил этади, холос.

 

Олий таълим муассасалари кўпайгани ҳолда жойларда янги моддий техник базани шакллантириш, таълим муассасаларида илмий даражали профессор-ўқитувчиларнинг салмоғи етарли эмас, илмий салоҳият кўрсаткичи паст.

 

Ўтказилган таҳлилларга кўра, сўнгги уч йилда таянч докторантура ва докторантура битирувчиларининг диссертация иши ҳимояси 54,7 фоизни ташкил этган.

 

Магистрлар илмий фаолиятни давом эттириши бўйича етарлича шарт-шароитлар яратиш муаммоси тўлақонли ечим топмаган.

 

Мамлакат минтақаларидаги таълим муассасаларида илмий фаолият  билан шуғулланиш паст даражада қолмоқда. Аксарият диссертация ҳимоялари, яъни 66 фоизи Тошкент шаҳрига, қолган 34 фоизигина вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳиссасига тўғри келган.

 

Илмий фаолият ривожланишига халал бераётган юқоридаги каби ҳолатдан келиб чиқиб, Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси Вазирлар Маҳкамасига тушунтириш бериш талабини қўймоқда.

 

Ушбу масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг