Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Биржалар 09/03/2019 Илк марта ЎзРТХБда қимматбаҳо металлар сотуви йўлга қўйилмоқда
Илк марта ЎзРТХБда қимматбаҳо металлар сотуви йўлга қўйилмоқда

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги №186-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисидаги Низом” тасдиқланди.

Мазкур қарорга кўра ЎзРТХБда қимматбаҳо металлар (олтин, кумуш, платина) қуймаси, грануласи ёки кукуни сотилади.

Қимматбаҳо металлар ишлаб чиқарувчилар ва биржа савдоларининг бошқа иштирокчилари сотувчилар сифатида савдоларда иштирок этишлари мумкин. Саноатда ишлатиладиган маҳсулотларни қайта ишлаш қувватига эга бўлган ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, юридик шахслар ва якка тадбиркорлар - қимматбаҳо металлардан заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар ишлаб чиқарувчилар биржа савдоларида қимматбаҳо металларнинг харидорлари ҳисобланади.

Қимматбаҳо металларнинг бошланғич нархи Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг сўнгги тонгги фиксингига асосан Ўзбекистон миллий валютасида белгиланади. Харидорлар Ҳисоб-клиринг палатасидаги ўз ҳисоб рақамларига биржа битимининг мўлжалланаётган суммасининг 1 фоизи миқдоридаги закалатни ўз ичига олган авансни киритадилар.

Қимматбаҳо металлар бўйича биржа савдолари қонун ҳужжатлари, биржа савдолари қоидалари ва Ҳисоб-клиринг хизмати қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Биржа савдолари орқали сотиб олинган қимматбаҳо металларни экспортга сотиш мумкин эмас.

Электрон биржа савдоларининг ўтказилиш вақти ЎзРТХБнинг расмий сайти орқали эълон қилинади.

Манба: "ЎзРТХБ" АЖ Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг