Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Олий ўқув юртининг талабалари олдида чиқиш қилар экан, Икрамов икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва қўшничилик бардавом бўлишини таъкидлаб ўтди.
Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг ўзаро қўшничилик алоқалари ҳамкорликнинг ривожланиш асоси бўлиши керакдир, дея қайд этди у.
Шунингдек, Адҳам Икрамов таълим соҳасида ҳам икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдан икки давлат ҳам манфаатдор эканлигини билдирди. Бунда ЎшДУнинг хорижий талабаларни ўқитишдаги таълимнинг электрон шаклидаги тажрибасидан фойдаланиш тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди.
ЎшДУга ташрифи доирасида Ўзбекистон делегацияси талабалар билан учрашишди, ўқув корпуси ва тиббиёт клиникаси билан танишишди.