Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва ногиронларига 400 минг сўмдан берилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 9-май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945-йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 67-йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги Фармонни имзолади.
Фармонга кўра, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 400 минг сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.
Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.