Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 22/05/2019 Икки кунлик фарзандини 2 млн сўмга сотган аёл қўлга олинди
Ikki kunlik farzandini 2 mln so'mga sotgan ayol qo'lga olindi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Шу йил 15 май куни соат 12.05 ларда Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида яшовчи 24 ёшли А.Б. исмли аёл, бирга яшовчи опаси 30 ёшли Л.Б. билан бирга 2019 йил 13 май куни туғилган қизини Сайқал маҳалласида 2 000 000 сўмга сотаётган вақтларида вилоят ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг