Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори INSON лойиҳаси бўйича Жаҳон банки вакиллари билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 6 февраль куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Жаҳон банки миссияси билан INSON лойиҳаси бўйича учрашув ўтказди. Учрашувда лойиҳа амалга оширилишининг асосий босқичлари ва эришилган ютуқлар муҳокама қилинди. Агентлик директори Жаҳон банкига Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантиришда доимий қўллаб-қувватлаб келаётгани учун миннатдорчилик билдирди.
Учрашув давомида ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Халқаро ўқув маркази ((ITCILO) билан ҳамкорликда Агентлик раҳбарияти, вилоят бошқармалари бошлиқлари ва соҳага оид мутахассислар учун ўқув дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва янги лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.