Валюта курслари 08/11/2024
$1 – 12809.05
UZS – 0.17%
€1 – 13765.89
UZS – 0.09%
₽1 – 130.56
UZS – 0.22%
Қидириш
Молия 30/10/2017 III чоракда Ўзбекистон ХМК билан 945 млн. долларлик кредит шартномаларини имзолади
III чоракда Ўзбекистон ХМК билан 945 млн. долларлик кредит шартномаларини имзолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ҳукумати 2017 йилнинг учинчи чорагида халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар билан 944,9 млн. АҚШ долларлик тўртта кредит шартномасини имзолади. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 3,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этади.

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган стандарт лойиҳаларда арзон уй-жойларни барпо этиш дастури”ни амалга ошириш учун 500 миллион доллар ажратди. Лойиҳа қиймати 2,74 миллиард долларни ташкил этади.

Лойиҳа доирасида қишлоқ жойларда 29 минг турар-жой биноларини қуриш учун ипотека кредитлари ажратиш кўзда тутилган.

Жаҳон банки 227,82 млн. АҚШ долларлик "Ўзбекистон Республикасида чорвачилик тармоғини ривожлантириш" лойиҳаси учун 150 млн. АҚШ доллари ажратди.

Ўзбекистон ва Жаҳон банки шунингдек "Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш" ва "Магистралли тармоқ подстанцияларини модернизация қилиш ва реконструкция қилиш. 2-босқич " лойиҳалари доирасида кредит шартномаларини имзоладилар.

Биринчи лойиҳа доирасида банк Ўзбекистонга 150 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит ва 144,9 млн. АҚШ доллари миқдоридаги иккинчи кредитни тақдим этди.

Биринчи лойиҳанинг қиймати 292,15 млн. АҚШ долларни, иккинчи лойиҳаси эса 228,2 млн. АҚШ долларни ташкил этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг