Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Туризм 28/04/2022 «Ичан-қалъа» ҳудудидаги туристик инфратузилма яхшиланди
«Ичан-қалъа» ҳудудидаги туристик инфратузилма яхшиланди

Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5048-сонли қарори ижроси ва 2021 йилда Хива шаҳрида ўтказилган халқаро маданият форумига тайёргарлик кўриш доирасида туризм ва унга ёндош инфратузилмаларни ривожлантириш бўйича 99 объектда 192,0 млрд.сўмлик ишлар амалга оширилиб, Хива шаҳрининг тарихий кўриниши сақланган ҳолда замонавий қиёфаси тубдан ўзгарди.

Жумладан, ушбу ишлар доирасида ташриф буюрувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида «Ичан-қалъа» ҳудудидаги туристик маршрутларнинг йўлаклари ва майдонлари, аҳоли яшайдиган ички кўчалар йўлаклари янгидан қурилди ва таъмирланди, 82,6 минг кв.м табиий тош ётқизилди. Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Хоразм вилоятига ташкил этилган инфотур доирасида шу ҳақида маълум қилинди. 

Аҳоли хонадонлари замонавий рақамли телевидение кабелларига уланди. 

Мажмуа ҳудудидаги бетартиб жойлашган симёғочлар кўчирилиб, электр тармоқлари ер остидан ўтказилди. 

Шу билан бирга, замонавий тунги ёритгич чироқлари ўрнатилди.

Мажмуа ҳудудидаги газ таъминоти билан боғлиқ ишларни амалга ошириш учун 341 та хонадон ва 34 та улгуржи истемолчиларга газанализаторларини ўрнатиш, замонавий дронлар, 4 та замонавий стаблизатор ўрнатиш, 820 пм. узунликдаги газ қувурларини янгилаш ва бошқа ишлар амалга оширилди.

Бундан ташқари, «Ичан-қалъа» мажмуаси ҳудудидаги 8 км оқава сув тармоқлари реконструкция қилиш ишлари олиб борилди.

Сайёҳларга қулайликлар яратиш мақсадиа миллийликни ўзида мужассамлаштирган замонавий 15 та йўл кўрсатгич ва ахборот берувчи белгилар, ўриндиқлар ва урналар (ахлат ташлашга мўлжалланган) ўрнатилди.

Мажмуага ташриф буюрувчилар вақтини мазмунли ташкил қилиш мақсадида 10 дан ортиқ мавзули хайкалтарошлик наъмуналари ўрнатилиб уларнинг атрофида сайёҳлар учун “селфи” зоналар ташкил этилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг