Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 18/04/2016 I чоракда мамлакат ЯИМ 7,5 фоизга ўсди
I чоракда мамлакат ЯИМ 7,5 фоизга ўсди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 7,5 фоизга ўсди. Бу ҳақда 2016-йил 15-апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг I чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига бағишланган мажлисида хабар берилди.

Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 7 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми – 6,7 фоизга, чакана товар айланмаси ҳажми 12,8 фоизга кўпайди.

Давлат бюджети ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз миқдоридаги профицит билан ижро этилди. Инфляция даражаси прогноз параметрлардан ошмади.

Хизматлар ҳажми 12,1 фоизга ва уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2015- йилнинг биринчи чорагидаги 59,3 фоиздан 59,5 фоизгача кўпайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг