Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 01/03/2019 Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди(181-сон 28.02.2019 й.)

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчиларини лавозимга тайинлаш ва озод этиш муассаса раҳбарлари томонидан амалга оширилади ҳамда илмий кенгаш йиғилишида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вакили иштирок этади.

Илгари уларни лавозимга тайинлаш ва озод этиш жисмоний тарбия ва спорт вазири томонидан амалга оширилган.

Шунингдек, таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ўқитувчисини лавозимига тайинлаш ва озод этиш таълим муассасалари директорлари томонидан амалга оширилади. 

Илгари жисмоний тарбия ўқитувчиси Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланган ва озод этилган.

Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг