Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 05/01/2017 Ҳукумат Сергели туманидаги ер усти метросининг қурилишига 170,1 млн. АҚШ доллари сарфлайди
Ҳукумат Сергели туманидаги ер усти метросининг қурилишига 170,1 млн. АҚШ доллари сарфлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент метрополитенининг Сергели туманидаги ер усти линиясининг қурилишига кетадиган маблағ 170,1 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.

“Тошкент метрополитенининг Сергели туманидаги линиясининг қурилиши” лойиҳаси 2017-2020-йилларда амалга оширилади.

170,1 млн. АҚШ доллари ҳисобидан баҳоланган лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ($70,1 млн.) ва Ўзбекистон Республикаси қайта қуриш ва тараққиёт фонди ($35,1 млн.) ҳисобидан молиялаштирилади.

Яна 64,9 млн. АҚШ доллари бошқа манбалардан жалб этилади, дея қайд этади Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.

Лойиҳа қатнашчилари 2021-йилнинг 1-январига қадар солиқ ва божхона имтиёзларини олишди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитенининг Сергели туманидаги линияси олтита бекатдан иборат бўлади. Ер усти линиясининг узунлиги 8 км. дан ортиқроқ бўлиб, ер сатҳидан 6 метр баландликда қурилади.

Мазкур линия Чоштепа, Мирзо Турсунзода ва Қипчоқ кўчаларидан Марли кўчасигача давом этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг