Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 26/05/2016 “Huawei” компанияси “Samsung” компаниясига қарши даъво қилди
“Huawei” компанияси “Samsung” компаниясига қарши даъво қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 25-май куни “Huawei” компанияси Жанубий Кореянинг “Samsung” компаниясига қарши АҚШдаги Калифорния штатининг Шимолий округидаги судга ва Шэньчжэндаги халқ судига даъво билан мурожаат қилди.

“Samsung” компанияси мобил илова ва мобил мосламалар учун симсиз алоқа технологиясига бўлган муаллифлик ҳуқуқларининг бузилишида айбланмоқда.

“Huawei” матбуот хизмати тарқатган матбуот релизида ёзилишича, ҳозирги давргача компания патент ҳуқуқларидан фойдаланиш бўйича ўнлаб тижорат компаниялари билан шартнома имзолаган. Фақатгина 2015-йилнинг ўзида компания томонидан илмий изланишлар учун 9,2 млрд. АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланган. Бу сумма корпоратив даромаднинг 15 фоизига тенгдир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг