Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 20/07/2016 “Huawei” IUTнинг иқтидорли талабаларини қўллаб-қувватлайди
“Huawei” IUTнинг иқтидорли талабаларини қўллаб-қувватлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ва “Huawei” (“Huawei Tech. Investment Tashkent” МЧЖ ҚК) компанияси 2016-йилнинг 20-июль куни ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзолашди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистоннинг иқтидорли ёшларини қўллаб-қувватлашга ҳамда Ўзбекистондаги АКТ соҳасининг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади.

“Huawei”нинг Бош директори жаноб Ван Пэн ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори жаноб Шерзод Шерматов IUT биносида ўтказилган маросимда ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзолашди.

Меморандум доирасида “Huawei”, ахборот-коммуникация технологиялари ва ечимлари соҳасида дунёдаги етакчи компаниялардан бири, ҳар йили Тошкент шаҳридаги Инҳа университети бакалавриатидаги беш нафар иқтидорли талабаларига тўрт академик ўқув йили давомида грантлар ажратади.

Ҳар йили, энг иқтидорли талабаларни “Huawei” компанияси Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг биринчи босқич талабалари орасидан, кириш имтиҳонидаги натижалар ҳамда инглиз тилидаги иншога асосланиб, танлаб олади. Танловнинг сўнгги босқичида талабалар компания мутахассислари ҳамда IUT ўқитувчиларидан ташкил топган махсус комиссиянинг суҳбатидан ўтишлари лозим бўлади.

Ҳамкорлик доирасида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва “Huawei” компанияси томонидан университет талабалари учун махсус IT-курсларини ташкил этишни режалаштиришмоқда. Мазкур курсларни ўтказишга дунёнинг етакчи олий таълим муассасалари профессорлари ва компания мутахассислари жалб этилади.

Ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналиги IUT талабаларининг Startup лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўлади. “Huawei” компанияси талабалар томонидан яратилган маҳсум лойиҳалар, дастурий таъминотлар ва ечимларни қўллаб-қувватлашга қизиқишини билдирди. Ушбу ечимлар ва дастурлардан нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда фойдаланиш мумкин бўлади.

Томонлар Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида IT-лаборатория очиш масаласини ҳам ўрганиб чиқадилар. Лабороторияда талабалар “Huawei” компаниясининг турли ускуналари ва ечимларидан амалиётда фойдаланишни ўрганадилар.

“Бу ёшларни ва таълим тизимини қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистондаги илк лойиҳамиз эмас. Очилишига ҳали кўп бўлмаган, аммо тез суръатларда ривожланаётган, ҳамда IT ва телекоммуникация соҳаси учун халқаро даражадаги мутахассислар тайёрлаётган Тошкент шаҳридаги Инҳа университети энди ҳамкорларимиз орасида эканлигидан мамнунмиз. Аминманки, университетнинг ёш ва иқтидорли талабаларини қўллаб-қувватлаб, “Huawei” компанияси нафақат соҳа, балки Ўзбекистоннинг келажагига ўзининг катта ҳиссасини қўшмоқда. Сифатли таълим олиб ва келажакдаги режаларини аниқлаб олган ёш авлод Ўзбекистонда АКТ соҳасини ривожлантиради, шу билан бирга Ўзбекистондаги фаолиятимизнинг ўсишига кўмак беради,” - деди “Huawei Tech. Investment Tashkent” Бош директори Ван Пэн.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Шерзод Шерматов шундай деди: “Биз, жаҳоннинг АКТ соҳасидаги етакчиларидан бири Ўзбекистоннинг иқтидорли ёшларини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги қароридан хурсандмиз. Меморандум IUT талабаларига янги имкониятлар очади. Биринчидан, энг иқтидорли талабалар бепул ўқиш имкониятиги эга бўладилар. Иккинчидан, талабалар Ўзбекистонда ва бутун дунёда фойдаланиладиган “Huawei”нинг ечимлари ва маҳсулотларини ўрганадилар”.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг