“HOTEL BUSINESS FORUM-2025”: меҳмондўстлик йўналишида кадрлар тайёрлашнинг янги тенденциялари
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 26 февраль куни Италия, Туркия, Швейцария, Германия, Озарбайжон, Россия, Хитой ва Марказий Осиёдан меҳмонхона бизнеси, туризм ва унга алоқадор соҳалар бўйича 400 дан ортиқ етакчи мутахассисларини ўзида жамлаган “HOTEL BUSINESS FORUM-2025” халқаро форумининг иккинчи куни якунланди.
“Меҳмондўстликнинг келажаги: янги раҳбарлар учун инновацион таълим” мавзусидаги олтинчи сессияда мутахассислар туризм ва меҳмондўстлик соҳасида кадрлар тайёрлаш, технологик инновациялар ва меҳмонхона бизнесидаги рақамли трансформация масалаларини муҳокама қилдилар.
Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Джамшид Абдусаламов форумнинг навбатдаги сессиясидаги нутқида бугунги кунда 35 та олий таълим муассасасида 11,5 мингдан ортиқ талаба туризм ва меҳмонхона бошқаруви йўналишида таълим олаётганлигини ҳамда 2 мингдан ортиқ ўқувчи профессионал таълим тизими орқали ушбу соҳадаги билим ва кўникмаларни эгаллаётганлигини қайд этди.
Форумда доирасида интерактив B2B ва G2B учрашувлари, ихтисослашган воркшоплар ҳамда «HoReCa» сегменти учун маҳсулот ва хизматлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
“HOTEL BUSINESS FORUM-2025” якунлари бўйича бир қатор англашув ва ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
“HOTEL BUSINESS FORUM-2025” - халқаро даражадаги етук мутахассисларни ягона манзилда мужассамлаштириб, меҳмондўстлик соҳасидаги долзарб тенденцияларни муҳокама қилиш учун кенг майдон бўлиб хизмат қилди.