Ҳожайли туманида иссиқ ҳаво туфайли болалар боғчалари фаолияти вақтинча тўхтатилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қорақалпоғистон Республикасининг Ҳожайли туманида 2025 йил 16 июлдан 18 июлгача барча давлатга қарашли мактабгача таълим муассасалари вақтинча фаолиятини тўхтатади.
Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Тегишли қарор туман ҳокими томонидан қабул қилинган бўлиб, бу чора аномал иссиқликнинг кутилгани сабабли болалар хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш мақсадида кўрилмоқда.
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 17 июль куни Ўзбекистоннинг шимолий ва жанубий ҳудудларида, шунингдек чўл зоналарида ҳаво ҳарорати +40 даражадан юқори кўтарилади. 18 июлдан 20 июлгача мамлакатнинг кўп қисмида аномал иссиқлик сақланиб қолади: +40…+43 °C, айрим жойларда, хусусан жанубий ва чўл ҳудудларида +44…+45 °C даражагача кўтарилиши кутилмоқда.