Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 21/02/2019 Ҳиндистонда "Ҳунарманд" уюшмаси тақдирланди
Ҳиндистонда "Ҳунарманд" уюшмаси тақдирланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 1–17 феврал кунлари мамлакатимиз ҳунармандлари Ҳиндистоннинг Харяна штатидаги Фаридобод шаҳрида “Surajkund International Crafts Mela 2019“ 33 - маданият фестивали ва ҳунармандчилик ярмаркасида иштирок этишди.

Дунёнинг 30 ортиқ мамлакатларидан вакиллар қатнашган нуфузли тадбирда “Ҳунарманд” уюшмаси аъзолари ҳам иштирок этиб, ёғоч ўймакорлиги, адрас, атлас, миллий либос ва тақинчоқлар йўналишида 36 турдаги маҳсулотларни тақдим этишди. Шунингдек, кулолчилик, каштачилик, ва заргарлик буюмлари тайёрлаш бўйича ҳам маҳорат дарсларини ўтишди. Унинг якунлари бўйича эса Ўзбекистон вакиллари фаол иштирок учун сертификат билан тақдирланишди.

Шу ўринда қўшимча қилиш керак, Осиёдаги энг йирик ҳисобланган мазкур фестивал 1987 йилдан буён ўтказилиб келинади. Ҳар йили миллиондан зиёд меҳмон Ҳиндистон ва хорижий мамлакатларнинг анъанавий ҳунармандчилик маҳсулотлари, маданияти, анъанавий ҳунармандчилик маҳсулотлари, анъаналари ва санъати билан танишиш мақсадида бу ерга ташриф буюради

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг