Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистонга бўлажак ташрифи ва Ҳиндистон раҳбарияти билан бўладиган музокараларига тайёргарлик кўриш жараёни учрашув кун тартибининг асосий масаласи бўлди.
Ҳозирги вақтда икки мамлакатда ҳам олий даражадаги Ўзбекистон-Ҳиндистон учрашувининг мазмуний қисми устида биргаликда ишлар олиб борилаётгани қайд этилди. Сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳада қатор муҳим тадбирлар ўтказилмоқда.
Шу ўринда 2018 йилнинг 13-14 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мулоқотининг 5-мажлисида иштирок этган Мобашар Жавад Акбар таъкидлашича, икки томонлама муносабатлар учун жуда муҳим ҳодиса арафасида шу каби тадбирларнинг ўтказилиши катта аҳамият касб этади.
Август ойида бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 11-мажлисида икки томон учун ҳам манфаатли бир қатор истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ келишувларга эришилди. Бир неча кун илгари Ҳиндистонда Ўзбекистон маданияти кунлари муваффақиятли ўтказилди. Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтадиган «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» миллий маҳсулотлар кўргазмаси ва қўшма бизнес-форумга тайёргарлик кўрилмоқда.
Суҳбат давомида халқаро ва минтақавий сиёсатнинг баъзи масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Учрашувда Ҳиндистон Элчиси Винод Кумар иштирок этди.