Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 07/03/2019 Ҳайвон боқаётганлар учун янги солиқ тури жорий этилиши мумкин
Ҳайвон боқаётганлар учун янги солиқ тури жорий этилиши мумкин

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Давлат ветеринария кўмитаси маълумотларига кўра, дунё буйлаб хар йили 1 миллионга якин инсон хайвонлар кутуриши оқибатида ортирилган касалликдан вафот этади. Ушбу кўрсаткичнинг 95% каровсиз дайди итлар томонидан етказилган жарохатлар бўлиб, 60-65 % ҳолатда 14 ёшгача булган ёш болаларда аниқланади. Ушбу хасталикнинг хавфли жихати шундаки аксарият ҳолларда унинг якуни ўлимга олиб келади. Шу каби салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида мамлакатимиз давлат ветеринария хизмати ҳар йил ўртача 3 млнга якин руйхатга олинган итларни кутуришга карши эмлайди.

Жорий йилнинг 25 – январидан 25 – февралига қадар ўтказилган ойликда ҳам 1 млн бошга якин итлар эмланиб, каровсиз ҳайвонлар ит тутиш бригадалари томонидан қўлга олинди. Миллий матбуот марказида ўтган пресс анжуманда қаровсиз қолган жонзотларга қарши курашиш бўйича олиб борилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, қаровсиз ҳайвонлар ва улар томонидан келиб чикадиган кутуриш ва бошка касалликларни бартараф этиш бўйича хориж мамлакатларида алоҳида солиқ жорий этилган. Яъни ҳар бир боқилаётган ит учун мажбурий тўлов амалга оширилади. Масалан, Белорусияда бу солиқ 1,5-9 еврогача бўлса, Греция ва Бельгияда -50 еврогача, Испания, Болгария, Италия, Чехия, Литва, Эстония, Швеция ва бошка давлатларда 10-66 еврогачадир. Шундан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда ҳам ушбу тизимни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, анжуман давомида ҳайвонларни эмлаш усулларини такомиллаштириш борасида ветеринария илмий-тадкикот институти олимлари томонидан янги вакцина ҳам яратилмоқда.

Манба: Давлат ветеринария кўмитаси матбуот хизмати.      

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг