Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 23/08/2016 Ҳашарда 17 млн.дан зиёд киши иштирок этди
Ҳашарда 17 млн.дан зиёд киши иштирок этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мамлакатимизда 20-21 август кунлари ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида 17 миллиондан зиёд киши иштирок этди.

Ҳашар кунлари қирқ минг гектарга яқин майдон ободонлаштирилди. Аҳоли турар жойлари, кўп қаватли бинолар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар тартибга келтирилди.

Умумхалқ хайрия ҳашари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кўтаринки руҳда ўтди. Ҳашар кунлари мамлакатимиз бўйлаб қирқ минг гектарга яқин майдон ободонлаштирилди. Аҳоли турар жойлари, кўп қаватли бинолар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар тартибга келтирилди. Дарахтлар буталиб, оқланди. Йигирма беш минг километр узунликдаги ариқ-зовурлар, лотоклар тозаланди. Махсус ажратилган транспортларда чиқиндилар белгиланган жойларга чиқариб ташланди. Ободонлаштириш ишларига ўн олти мингдан ортиқ техника жалб этилди.

Ҳашардан тушган маблағ “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг ҳисобрақамига ўтказилади. Бу маблағ маҳаллаларни ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолининг ёрдамга муҳтож тоифасига кўмак бериш, кексалар, оналар ва болалар саломатлигини муҳофазалаш ҳамда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга оширишга йўналтирилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг