Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Спорт 28/12/2016 Ҳасанбой Дўсматов 2016-йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши спортчиси деб топилди
Ҳасанбой Дўсматов 2016-йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши спортчиси деб топилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Рио-де-Жанейрода ўтган Олимпия ўйинларининг бокс йўналиши бўйича чемпиони Ҳасанбой Дўсматов 2016-йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши спортчиси деб топилди.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги 2016-йил якунларини ясаб, йилнинг энг яхши спортчилари номини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан сал аввалроқ Ҳасанбой Дўсматов 2016-йилда АИБАнинг энг яхши боксчиси деб топилган эди.

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Туршид Тожибоевни йилнинг энг фаол спортчиси дея эътироф этди.

Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов “Спорт соҳаси ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун” тақдирланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг