Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 26/02/2018 Ҳарбий-тeхникавий соҳадаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим кучга кирди
Ҳарбий-тeхникавий соҳадаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим кучга кирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий-техникавий соҳадаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди. Ҳужжат 2017 йил 16 сентябрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Шартнома икки мамлакат қонунчилигига мувофиқ тенглик тамойилига асосланган ҳолда ўзаро манфаатли ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ўрнатиш ва янада ривожлантиришга қаратилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг