Hamkorbankнинг 2024 йилдаги соф фойдаси 1,4 трлн сўмдан ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Hamkorbank“ 2024 йил якунлари бўйича 1,4 трлн сўмдан ортиқ соф фойда қайд этди, бу 2023 йилга нисбатан 18,9% кўпдир.
Ҳисобот даврида фоизсиз даромадлар сезиларли даражада ўсиб, 111,0% га ошди, фоизли даромадларда эса 38,4% га ўсиш кузатилди.
2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, банкнинг кредит портфели 19,2 трлн сўмни ташкил этди (+21,0% й/й), муаммоли кредитлар (НПЛ) улуши эса 0,6% дан 1,7% гача кўпайди.
Hamkorbank активлари 36,8%га ўсиб, 28,7 трлн сўмга етган, банк капитали эса 37,4%га ошиб, 5,7 трлн сўмни ташкил этган.