Валюта курслари 02/04/2025
$1 – 12925.20
UZS – -0.09%
€1 – 13982.48
UZS – 0.32%
₽1 – 152.58
UZS – -1.27%
Қидириш
Спорт 29/03/2025 Гвардиола Хусанов ҳақида: «У жуда тезкор ва иштиёқ билан ўйнайди»

Гвардиола Хусанов ҳақида: «У жуда тезкор ва иштиёқ билан ўйнайди»

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  «Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳимоячи Абдукодир Хусановнинг ўйинини юксак баҳолаб, унинг инглиз тилини билиш масаласига ҳам тўхталди. The Times нашри клубнинг қишки янги футболчилари ҳақидаги мақоласида мураббийнинг фикрларини келтирди.

«У бу қадар кўп ўйин амалиётига эга бўлишини кутмаганди, лекин ҳимоя чизиғимизда кўплаб жароҳатлар бор эди», — деди Гвардиола.

Мураббий Хусановнинг ўзига хос жиҳатларини алоҳида таъкидлади: «У жуда тезкор ва унинг ўйинида иштиёқ сезилади.

Бу унинг юзида акс этади — у инглиз тилида ўз ҳис-туйғуларини ҳар доим сўз билан ифодалай олмаслиги мумкин, лекин ҳаракатлари орқали уларни кўрсата олади.

Жамоада қисқа муддат бўлишига ва тайёргарлиги кам бўлишига қарамай, у аллақачон катта ҳисса қўшди».

Гвардиола яна бир бор инглиз тилини ўрганиш муҳимлигини таъкидлаб, уни футболчи учун «жуда муҳим» деб атади.

Жорий мавсумда Хусанов «Манчестер Сити» таркибида саккизта ўйин ўтказиб, 639 дақиқа майдонда бўлди ва бир гол урди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг