Валюта курслари 25/08/2025
$1 – 12357.09
UZS – -0.46%
€1 – 14330.52
UZS – -0.95%
₽1 – 153.49
UZS – -0.88%
Қидириш
Ўзбекистон 02/07/2025 Грозний ва Бухоро шаҳарлари биродар шаҳарлар деб эълон қилинди

Грозний ва Бухоро шаҳарлари биродар шаҳарлар деб эълон қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Чеченистон Республикасининг Грозний шаҳри ва Ўзбекистоннинг тарихий Бухоро шаҳри расман биродар шаҳарлар мақомини олди. Имзоланган келишув диний таълим, ёшлар сиёсати, маданият ва туризм соҳаларида ҳамкорликни қамраб олади.

Ҳужжат видеоконференция форматида имзоланди. Грозний шаҳар ҳокими Хас-Магомед Қодиров ТАСС ахборот агентлигига берган изоҳида мазкур воқеанинг рамзий аҳамиятини таъкидлади:
«Бу — катта шон-шуҳратга эга бўлган Бухоро шаҳри билан биродарлик муносабатлари ўрнатилишида Грозний учун муҳим қадам. Ишонаманки, ушбу келишув тажриба алмашиш, қўшма маданий ташаббуслар ва янги лойиҳаларни амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлади. Бу нафақат иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни, балки халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстликни ҳам кучайтиради».

Шаҳар раҳбари таъкидлашича, Грозний бугунга қадар жаҳоннинг 23 та шаҳри билан шериклик муносабатларини ўрнатган. Жумладан, 2025 йил январ ойида Луганск (ЛХР) ва Абхазия пойтахти Сухум шаҳарлари билан ҳам биродарлик келишувлари имзоланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР