Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 23/05/2016 Google I/O 2016 Extended IUT 22-май куни бўлиб ўтди
Google I/O 2016 Extended IUT 22-май куни бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тошкент шаҳридаги Инҳа университети жорий йилнинг 22-май куни Google I/O 2016 Extended IUT конферециясини ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон IT жамиятини Google компаниясининг инновацион маҳсулотлари ва ечимлари билан таништирди.

2008-йилдан бери Google компанияси йилнинг энг йирик Google-тадбири - Google I/O конференциясини ўтказиб келмоқда. Мазкур тадбирда минглаб дастур ишлаб чиқарувчилар йиғилиб, Google компаниясининг сўнгги дастур ишланмалари ҳамда инновацион ечимларини муҳокама қилишади. Жумладан, иштирокчилар Android, Chrome, Chrome OS, Google APIs, Google Web Toolkit, App Engine каби ечимларни муҳокама этадилар.

IUT ушбу тадбирни иккинчи бор ўтказди. Тадбирда IUT ва бошқа университетларнинг 250 дан зиёд талабалар иштирок этдилар.

Ушбу тадбирда иштирокчилар Google I/O конференциясидаги энг яхши маърузалар, Ўзбекистон бозорида тақдим этилган энг сўнгги дастурий иловалар ва янгиликлар билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Google I/O 2016 Extended IUT доирасида амалий сессиялар ва дастурлаш бўйича турли танловлар ўтказилади. Шу билан бирга, конференцияда Google ечимлари билан таниш бўлмаган иштирокчиларга алоҳида сессия ўтказилди.

Ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасидаги инновацион лойиҳаларни ривожлантириш мақсадида 22-май куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва “Ўзбектелеком” АКнинг “Узмобайл” филиали ҳамкорлик тўғрисида битим имзолашди.

IUT талабаси ва Google I/O Extended жамоаси етакчиси Нуруддин Иминохуновнинг таъкидлашича, Google I/O 2016 Extended IUT конференцияси талабаларда таълим олишга рағбатлантириш ва янги илғор технологиялар билан танишишга қаратилган. Шу булан бирга, тадбир турли университетлар талабалари ва компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатган ҳолда, дастур ишлаб чиқарувчиларни ягона ҳамжамиятга бирлаштиришга ҳам қаратилган.

Конференция иштирокчилари ўзларининг қарашлари ва инновацион фикрлари билан алмашиш имкониятига эга бўлдилар, бу эса Ўзбекистон IT-бозори ривожланишига ва маҳаллий маҳсулотларнинг халқаро бозорларда тарғиб этилишига кўмак беради.

Google I/O 2016 Extended IUT конференцияси ўтказилишини бир неча компания ва брендлар қўллаб-қувватладилар. Улар орасида «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ, UzMobile миллий мобил оператори ва Evo+, NESCAFÉ®, KitKat®, The House of Tudor, ҳамда Asl Baraka савдо белгилари бор.

Google I/O 2016 Extended IUT ҳақида қўшимча маълумотни io.inha.uz сайтидан олиш мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг