Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 24/08/2018 «GM Uzbekistan» янги нархларни эълон қилди
«GM Uzbekistan» янги нархларни эълон қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «GM Uzbekistan» автомобиллар сотувини қайта йўлга қўйди. Бу ҳақда компания расмий сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, айрим моделдаги автомобиллар нархи ўртача 7,7 фоизга оширилган. Аҳоли ўртасида харидоргир бўлган «Спарк», «Нексия» ва «Кобальт» русумидаги автомобиллар нархи ўзгаришсиз қолган.

Янги нархлар эълон қилгач, салкам бир ой тўхтаб турган автомобиллар сотуви ҳам қайтадан йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзавтосаноат» автомобиллар нархи ўртача 14 фоизга оширилишини маълум қилган эди, бироқ кейин бу қарор ўзгартирилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг