“GM Uzbekistan” компаниянинг Тошкент шаҳридаги филиалида янги авлод “Malibu” автомобилини бутлаш ишлари билан шуғулланади.
Компания маълумотларига кўра, седан янада иқтисодли ва технологик бўлди. Шунингдек, хавфсизлик ва қулайлик кўрсаткичлари ҳам оширилди.
Асосий қайд этиладиган янгиликлардан бири янги авлод “Malibu” автомобили 2,5 л. Ҳажмдаги двигатель билан жиҳозланган бўлиб, 186 от кучига эга янги авлод олти босқичли автоматик трансмиссия билан жиҳозланган. 100 км. масофага 10,8 литр ёнилғи сарфлайди.
“Chevrolet Malibu” бизнес синф седанининг янги авлоди Ўзбекистон бозорига тўрт хил рангда чиқарилади (оқ марварид, оқ тутун, тўқ кулранг ва қора). Янги автомобилни етказиб бериш муддати уч ойдан ошмайди.