Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 16/01/2017 “GM Uzbekistan” РФга 1,81 мингта “Ravon” автомобилларини сотди
“GM Uzbekistan” РФга 1,81 мингта “Ravon” автомобилларини сотди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “GM Uzbekistan” 2016-йилнинг июль-декабрь ойларида Россия Федерациясига 1811 та “Ravon” автомобилларини сотди.

Қайд этилишича, компания дилерлари 2016-йилнинг декабрь ойининг ўзида “Ravon” бренди остида 499 та автомобиль сотишган.

Россия бозоридаги “GM Uzbekistan” автомобилларининг улуши 2016-йил якунлари бўйича 0,1 фоизни ҳамда 2016-йилнинг декабрь ойи бўйича 0,3 фоизни ташкил этди.

2016-йилнинг январь-ноябрь ойлари бўйича Россияда сотувлар ҳажми бўйича “GM Uzbekistan” 27-ўринни эгаллади. Ҳисобот даврида “GM Uzbekistan”нинг бирорта ҳам мобели “Топ-25” ка кирмади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг