Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Иқтисод 23/01/2017 “GM Uzbekistan” фаолиятида замонавий АКТни татбиқ этишни ривожлантириш бўйича ҳамкорликнинг бошланиши
“GM Uzbekistan” фаолиятида замонавий АКТни татбиқ этишни ривожлантириш бўйича ҳамкорликнинг бошланиши
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 23 январь куни Тошкент шаҳрида “GM Uzbekistan” АЖ, “UZINFOCOM” Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ўртасида ўзаро англашув тўғрисида Меморандуми имзоланди.

Меморандум энг аввало “GM Uzbekistan” фаолиятида замонавий ахборот коммуникация технологияларини татбиқ этишни ривожлантириш масалаларидаги ҳамкорликни, автомобиль сотуви ҳамда сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш билан боғлиқ, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун интерактив онлайн-хизматларни жорий этиш бўйича лойиҳани амалга оширишни назарда тутади. Мазкур ҳамкорлик “GM Uzbekistan”га инновацион ечимларни татбиқ этиш орқали тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳамда мижозларга хизмат кўрсатишдаги мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш имконини беради.

Жумладан, томонлар “GM Uzbekistan” автомобилларининг харидорлари компаниянинг расмий дилерлари ва хизмат кўрсатиш марказларини осонлик билан топишлари, шунингдек, хизмат кўрсатиш сифати ҳамда мавжуд бўлган муаммолар тўғрисида ўз мулоҳазаларини қолдириш ва босқичма-босқич онлайн-сотувлар тизимини ташкил этиш имкониятини берувчи махсус лойиҳани ишлаб чиқиб, жорий этишни режалаштиришмоқда.

Ҳамкорликнинг ажралмас йўналишларидан бири жамоатчилик билан алоқаларни кучайтириш бўлади. “GM Uzbekistan” ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини яхшилаш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда, аммо жамоатчилик ҳар доим ҳам олиб борилаётган ишлар тўғрисида хабардор эмас. Мазкур ҳамкорлик доирасида томонлар маҳсулот сифатини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар ва умуман “GM Uzbekistan” фаолияти тўғрисида якундаги истеъмолчиларни хабардор қилиш мақсадида мулоқотни йўлга қўйишади.

Қайд этиб ўтамиз, меморандум доирасидаги мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун юқорида номлари келтирилган университетларнинг талабалари жалб этилади. Ҳамкорликнинг биринчи босқичида талабалар малака оширувчилар тарзида жалб этиладилар, амалиёт якунларига кўра энг муносиб талабалар “GM Uzbekistan” компаниясига ишга таклиф этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг