Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 04/10/2016 “GM Uzbekistan” Белорусда “Ravon” брендининг тақдимотини ўтказди
“GM Uzbekistan” Белорусда “Ravon” брендининг тақдимотини ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “GM Uzbekistan” акциядорлик жамияти Белорус Республикасида “Ravon” брендининг тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар беради.

Белорусдаги тақдимот доирасида компания томонидан автомобилларнинг R2, Nexia R3 ва Gentra русумлари таништирилди. Жорий йил якунига кўра “R4”нинг тақдимоти ҳам ўтказилади.

“GM Uzbekistan” акциядорлик жамиятининг қайд этишича, МДҲнинг бошқа муҳим бозорларида ҳам янги “Ravon” брендининг тақдимотини кучайтириш ишлари олиб борилади.

“GM Uzbekistan” акциядорлик жамиятининг маълум қилишича, 2016-йилнинг октябрь-декабрь ойларида автомобил брендининг тақдимотлари Озарбайжон ва Туркманистон каби мамлакатларда ҳам ўтказилади. Бу эса ўз навбатида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг деярли барча йирик бозорларини қамраб олиш имкониятини яратади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг