Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 29/05/2017 “GM Uzbekistan” АЖ томонидан янги шартномаларни тузиш вақтинчалик тўхтатилди
“GM Uzbekistan” АЖ томонидан янги шартномаларни тузиш вақтинчалик тўхтатилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “GM Uzbekistan” АЖ томонидан автомобиллар қолдиқларининг инвентаризация қилиниши муносабати билан, 2017 йилнинг 29 майидан 31 майигача янги шартномаларни тузиш ва автомобилларни бериш вақтинчалик тўхтатилди.

Инвентаризация якунлангандан сўнг, тўланган шартномалар бўйича автомобилларни, тузилган шартномаларда кўрсатилган нархларда етказиб бериш амалга оширилади.

Харидор томонидан шартномада кўрсатилган автомобил нархининг олдиндан тўланиши белгиланган минимал қиймати (85%) ёки тўлиқ қиймати тўланган ҳолатда, автомобил нархи тўланган ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг