Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 13/01/2018 “GM Uzbekistan” 2017 йилда 135,47 минг дона автомобиль ишлаб чиқарди
“GM Uzbekistan” 2017 йилда 135,47 минг дона автомобиль ишлаб чиқарди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилда “GM Uzbekistan” ОАЖ автомобиллар ишлаб чиқаришни 58,1 фоизга ошириб, 135.47 минг донага етказди.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқариш 2016 йилдаги 85.67 минг донадан 2017 йилда 135.47 минг донага ошди.

Хусусан, “GM Uzbekistan” компанияси 2017 йилда “Нексия” 7,4 фоизга ошириб, 34,54 минг донага етказди, “Damas” ишлаб чиқариш ҳажмини 33,8 фоизга ошириб, 22,49 минг донага етказди, “Spark” ишлаб чиқариш ҳажмини 26,1 фоизга ошириб, 22,36 минг донага етказди.

Ўтган йили “Gentra” автомобилини ишлаб чиқариш 19,16 минг дона (ўсиш - 2 баравар)ни, “Cobalt” - 18,01 минг дона (4,6 баравар)ни, “Matiz” - 13 минг дона (4,4 баравар)ни, “Captiva” - 4.54 минг дона (2,1 баравар)ни, “Malibu” - 963 дона (4,5 баравар)ни ва “Orlando” - 388 дона (15,5 фоиз)ни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг