Валюта курслари 04/07/2025
$1 – 12557.56
UZS – -0.27%
€1 – 14809.13
UZS – -0.08%
₽1 – 159.44
UZS – -0.46%
Қидириш
Иқтисод 05/07/2025 Глобал институционал инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди

Глобал институционал инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 3 июль куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида вазир маслаҳатчиси Жасур Каршибаев ва “J.P. Морган” етакчи таҳлилчилари бошчилигида глобал институционал инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида мамлакатимизда макроиқтисодий ривожланишга оид долзарб масалалар, молия ва банк секторларидаги ислоҳотлар, шунингдек, инвестиция сиёсатининг устувор йўналишлари муҳокама этилди. “Ўзбекистон – 2030” тараққиёт стратегиясини амалга ошириш натижалари, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш чоралари, молия бозорларини янада ривожлантириш ҳамда халқаро молия институтлари ва инвестиция банклари билан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, «Фитч» рейтинг агентлиги томонидан мамлакатнинг рейтинги оширилиши ҳамда «С&П» ва «Моодйъс» агентликлари томонидан прогнозларнинг «ижобий»га кўтарилиши ҳукуматнинг ислоҳотларга содиқлигини ва кучлироқ иқтисодиётни шакллантириш йўлида изчил тараққиётни акс эттириши таъкидлаб ўтилди.

Учрашув сўнггида, хорижий инвесторлар Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган таркибий ислоҳотлар борасидаги ютуқларни юқори баҳолади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг