Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 09/02/2019 Германия Президенти май ойида Ўзбекистонга ташриф буюради
Германия Президенти май ойида Ўзбекистонга ташриф буюради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Валтер Штайнмаернинг Ўзбекистонга ташрифи шу ой май ойига режалаштириляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликнинг долзарб масалалари” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида маълум қилинди, дея хабар бермоқда “Халқ сўзи” газетаси.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикасига шу йил январ ойида қилган расмий ташрифи чоғида Франк-Валтер Штайнмаерни Ўзбекистонга жавоб ташрифи билан келишни таклиф этганди. Федерал Президент шу йил баҳорида мамлакатимизга ташриф буюришга тайёр эканлигини билдирганди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг