Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 24-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гунтер Оверфелд билан учрашди.
Суҳбат чоғида Афғонистон бўйича Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Элчи Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш бўйича Таълим маркази негизида соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича Ўзбекистон томони билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш бўйича Германия ҳукумати қарори тўғрисида маълум қилди.
Шунингдек, 2019-йил октабр ойида Тошкентда Ўзбекистон-Германия бизнес форумига тайёргарликнинг амалий масалалари муҳокама қилинди. Тадбир доирасида уч томонлама шаклда алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида Термиз шаҳрида Ўзбекистон-Германия-Афғонистон учрашувини ташкил этиш режалаштирилган.
Учрашувда ижтимоий-иқтисодий, аввало, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация соҳаларида Афғонистонни тиклашда биргаликда иштирок этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Манба: ТИВ расмий сайти.