Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон 09/10/2018 Газ портлаши оқибатида икки нафар бола ҳалок бўлди
Газ портлаши оқибатида икки нафар бола ҳалок бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 8 октябрь куни соат 10:04ларда Китоб тумани, «Истиқлол» МФЙ, Қашқадарё кўчаси, 38-уйнинг (уй эгаси 1947 й.т. А.Пармонов) ошхонасида газ плитасининг носозлиги сабабли ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Чақнаш оқибатида ошхона шифтининг 4 кв.м. майдони ёнган ҳамда 2 нафар фуқаро касалхонада вафот этган ва 1 нафар фуқаро куйиш тан жарохатлари билан Китоб тумани тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.

Вафот этган фуқаролар:

Беллура Хомидова, 2013 й.т. (уй эгасининг набираси, 100 % термик куйган).

Фарзона Хомидова, 2016 й.т. (уй эгасининг набираси,100 % термик куйган).

Жароҳатланган фуқаро:

Бахтигул Жамолова, 1991 й.т. (уй эгасининг келини, 40-45 % термик куйган, аҳволи ўрта оғир).

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг