Валюта курслари 28/08/2025
$1 – 12412.98
UZS – 0.47%
€1 – 14386.64
UZS – 0.01%
₽1 – 154.28
UZS – 0.23%
Қидириш
Спорт 28/08/2025 Гандбол бўйича Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси дисквалификация қилинди

Гандбол бўйича Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси дисквалификация қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этаётган Ўзбекистон аёллар U-19 гандбол терма жамоаси мусобақадан дисквалификация қилинди.

Бу қарор жамоа ярим финалга йўл олиш ва 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритганига қарамасдан қабул қилинди.

Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этган барча учрашувлар натижалари бекор қилинди. Шу тариқа, ярим финалга Ўзбекистон ўрнига Хитой Тайбэй жамоаси йўл олди.

Ҳозирча Ўзбекистон гандбол федерацияси дисквалификациянинг сабаблари бўйича расмий изоҳ бермади.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги Осиё чемпионати 20–29 август кунлари Тошкентда ўтмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг