Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 30/07/2018 ФВВ ҳаво ҳароратнинг кескин кўтарилиши тўғрисидаги маълумотни рад этди
ФВВ ҳаво ҳароратнинг кескин кўтарилиши тўғрисидаги маълумотни рад этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Жорий йилнинг 28 июль куни Телеграм, шунингдек бир қатор ахборот сайтларида Гўёки, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарқатган маълумот дея Республика ҳудудларида яқин кунларда ҳаво хароратининг кескин кўтарилиб кетиши тўғрисида маълумот тарқатилган”.

Ўзбекситон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги яқин кунларда ҳаво хароратининг кескин кўтарилиб кетиши тўғрисидаги маълумотни рад этади.

Биз Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази Республика ҳудудида ҳароратнинг кескин кўтарилиши тўғрисидаги маълумот бермаганлигини маълум қиламиз.

Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра 3 августга қадар Республика ҳудудида кечаси 17-22 кундузи 32-37 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Ижтимоий тармоқларнинг маъмурияти ҳамда фойдаланувчиларига Ўзбекситон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий ижтимоий тармоқларидан аниқ ва ишончли маълумотларни олишингиз мумкинлигини билдирамиз. Вазирлик Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг