Футбол U-13: Ўзбекистон Қатарни мағлуб этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
13 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил тилган Ўзбекистон терма жамоаси айни вақтда Қатар пойтахти — Доҳада ўқув-машғулотлар йиғинини олиб бормоқда.
Дилшод Нуралиев бошчилигидаги жамоа 21-январь куни қатарлик тенгдошларига қарши майдонга тушиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур жамоалар ўртасидаги иккинчи учрашув 23-январь куни бўлиб ўтади.