Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Ўзбекистон 14/03/2025 Фуқаролик жамияти институтлари янада қўллаб-қувватланади

 Фуқаролик жамияти институтлари янада қўллаб-қувватланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Сўнгги йилларда фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларни мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига кенг жалб қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ҳамда 2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг қабул қилиниши бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқишга мустаҳкам замин яратди.

Янги таҳрирдаги Конституциямизда фуқаролик жамияти институтлари алоҳида боб сифатида киритилиб, фуқаролик жамияти институтлари фуқаролик жамиятининг асосини ташкил этиши белгиланди.

Президентимизнинг 2024 йил 26 августдаги тегишли Фармони билан Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда ушбу Фонд маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси фаолияти институционал ва ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан тубдан ислоҳ қилинди.

Охирги тўрт йилда Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан фуқаролик жамияти институтларининг 3 мингга яқин лойиҳалари молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватланди.

Ушбу қонун лойиҳасида амалдаги қонунчилик нормаларини янги таҳрирдаги Конституциямизга мослаштириш, Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларининг вазифалари, уларнинг давлат субсидияси, грантлар ва ижтимоий буюртмаларни ажратиш жараёнидаги ваколатлари аниқлаштирилмоқда. Фондлар фаолиятида ортиқча текширув ва бюрократия тартиб-таомилларини камайтиришга қаратилган нормалар киритиляпти.

Шунингдек, ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий шерикликни янги босқичга кўтариш ва ижобий баҳоланган лойиҳалар юзасидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш бўйича давлат органи ва нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида базавий ҳисоблаш миқдорининг минг бараваригача миқдорда тўғридан-тўғри шартнома тузилиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг