Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 28/09/2016 Франция элчиси билан учрашув
Франция элчиси билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 28-сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Франция Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Виолен Биет де Вилморни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Франция ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва бошқа соҳаларда самарали ҳамкорлик барпо этилганлиги ҳамда турли даража ва йўналишларда мунтазам алоқалар ўрнатилганлиги таъкидланди.

Икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари Ўзбекистон-Франция кун тартибида алоҳида ўрин эгаллайди. Жорий йилнинг 30-июл куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 6-мажлисида саноат, транспорт ва фармакология соҳаларида ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга йўналтирилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Мулоқот давомида Франция Элчихонасининг янги раҳбари Ўзбекистонга мамлакатларимиз ўртасидаги серқирра алоқаларни янада ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш мақсадида келганлигини таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг