FIFA президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга келди — UzDaily.uz
Валюта курслари 08/09/2025
$1 – 12520.78
UZS – 0.67%
€1 – 14634.29
UZS – 1.06%
₽1 – 153.70
UZS – 0.23%
Қидириш
FIFA президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга келди

FIFA президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга келди

FIFA президенти Жанни Инфантино Ўзбекистонга келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон футбол ассоциасияси таклифига биноан Халқаро футбол федерацияси (FIFA) президенти Жанни Инфантино амалий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Ташрифдан кўзланган мақсад Ўзбекистонда футболни янада ривожлантиришга доир лойиҳаларни муҳокама қилиш, Миллий футбол маркази билан яқиндан танишиш ҳамда “CAFA Nations Cup 2025” турнири финал учрашувида иштирок этишдан иборат.

FIFA делегациясини Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ва расмийлар кутиб олишди.

Ташриф доирасида Жанни Инфантино спорт бошқармалари раҳбарияти билан бир қатор учрашувлар ўтказиши, футбол бўйича истиқболли ташаббусларни муҳокама қилишда иштирок этиши ҳамда мамлакатимиздаги муҳим спорт иншоотларига ташриф буюриши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг