Валюта курслари 17/07/2025
$1 – 12758.36
UZS – -0.15%
€1 – 14820.11
UZS – -0.74%
₽1 – 163.34
UZS – -0.41%
Қидириш
Иқтисод 17/07/2025 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида АҚШ элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида АҚШ элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 16 июль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жонатан Хеник билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида агентлик директори элчи жанобларига Ўзбекистон фармацевтика бозорининг ҳозирги ҳолати, унинг экспорти салоҳияти ва "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида батафсил маълумот берди. Хусусан, фармацевтика кластери лойиҳаси доирасидаги инфратузилма, халқаро стандартларга мувофиқ тартибга солиш тизими, R&D марказлари, биотехнология корхоналари, геномика маркази ва клиник тадқиқотларга оид имкониятлар муҳокама қилинди.

Элчи жаноблари АҚШ компаниялари ва илмий муассасаларининг Ўзбекистондаги салоҳиятли ҳамкорлик имкониятларига қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлади. Томонлар АҚШ Олий таълим муассасалари ва тадқиқот институтлари билан академик ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш, FDA тартиблари бўйича ахборот ва ўқув дастурларини ташкил этиш, клиник тадқиқотлар ва технология трансфери соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, Fulbright, Faculty Enrichment, IVLP ва бошқа дастурлар доирасида ҳамкорликни кучайтириш, тадқиқотчилар учун грант ва тажриба алмашинуви йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида икки томон ушбу йўналишлар бўйича доимий мулоқот ва ахборот алмашинувини йўлга қўйишга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг