Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 23/08/2016 Фарғонада “Ўзбекистон инфратузилмаси / Фарғона водийси 2016” кўргазмаси ўтмоқда
Фарғонада “Ўзбекистон инфратузилмаси / Фарғона водийси 2016” кўргазмаси ўтмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 22-август куни Фарғонада мамлакатнинг асосий ҳудудий кўргазмаси - «Ўзбекистон инфратузилмаси / Фарғона водийси 2016» кўргазмаси бошланди.

Мана иккинчи йилдирки, мазкур кўргазма Ўзбекистоннинг аҳоли энг зич яшайдиган ҳудуди - Фарғона водийсида хорижлик ишлаб чиқарувчилар вакиллари иштирокидаги муҳим экспо-воқеа бўлмоқда. Кўргазмага “ITE Uzbekistan” Халқаро кўргазмалар компанияси ташкилотчилик қилмоқда.

Кўргазмада иштирок этиш учун 30 дан ортиқ компания ташриф буюради, улар орасида қуйидаги мамлакатлар вакиллари ҳам бор: АҚШ, Белгия, Венгрия, Германия, Исроил, Ҳиндистон, Италия, Хитой, Корея Республикаси, Нидерландлар, Янги Зеландия, Россия, Туркия, Швеция ва Ўзбекистон.

Кўргазма экспозицияси Тиббиёт, Қишлоқ хўжалиги, Озиқ-овқат саноати ҳамда Қурилиш материаллари, қурилиш ускуналари ва техникаси каби 4 та асосий бўлимни бирлаштирган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг