Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 01/05/2012 Фарғона водийсида “Гигиена ва дегельминтизация ҳафталиги”нинг иккинчи босқичи бошланмоқда
Фарғона водийсида “Гигиена ва дегельминтизация ҳафталиги”нинг иккинчи босқичи бошланмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2012 йилнинг 30 апрелидан 5 майига қадар Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида “Гигиена ва дегельминтизация ҳафталиги”нинг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.

Кампания бошланишига бағишланган тантанали маросим Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги 2-ўрта мактабда ташкил этилди. Гигиенани қўшимча равишда оммалаштириш мақсадида “Масқарабоз Тозавой” персонажи яратилди. Ушбу қадам болаларнинг айни масалага бўлган эътиборини жалб этиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) биргаликдаги ташаббуси Фарғона водийсида истиқомат қилувчи 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган, тахминан, 900 000 бола мебендазол препаратининг иккинчи дозасини олишини таъминлашга йўналтирилгандир. Болалар препаратнинг биринчи дозасини 2012 йил ноябрида ўтказилган гижжадан халос қилиш бўйича тадбирларнинг биринчи босқичида олган эди.

Кампаниянинг мақсади болаларнинг саломатлигини ўқиш самарадорлигини ошириш учун яхшилашдан иборатдир. Болаларда гижжаларнинг бўлиши овқатланишнинг бузилиши, камқонлик ва ақлий ривожланиш тўхтаб қолишига олиб келади – буларнинг барчаси саломатлик ва фаровонликка салбий таъсир кўрсатади, шунингдек, боланинг диққатини жамлаш ва ўқиш қобилиятларига зарар қилади.

Кампания вақтида болалардаги гижжаларни йўқотиш билан бирга гигиенани оммалаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари шахсий гигиена, қўлни совунлаб ювиш сингари оддий усуллар ёрдамида паразитларни юқтириш олдини олиш усуллари билан таништирилади.

ЮНИСЕФ Соғлиқни сақлаш вазирлигига гигиена муҳимлигини тушунишга қаратилган плакатларни, шунингдек, телевидение ва радио учун ижтимоий роликларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашда кўмак берди.

“Гижжадан халос қилиш, тоза сув истеъмол қилиш ва санитария иншоотларидан фойдаланишни яхшилаш оила ва жамоалар саломатлиги гаровидир. Бироқ одамлар гигиена қоидаларига, айниқса, қўлни совунлаб ювишга риоя этишга ҳаракат қилса, бундан саломатликка фойда янада ортади”, - дея изоҳ берди ЮНИСЕФ Ўзбекистондаги ваколатхонасининг Коммуникациялар бўлими бошлиғи СавитаВарде-Накви хоним. “Биз оилаларда гигиена саломатлик учун муҳим экани ҳақидаги тушунчани мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлаётган марказий ҳамкорларимиз ва Фарғона водийси вилоятлари ҳокимликларидан миннатдормиз”, - дея гапига хотима ясади Варде-Накви хоним.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг