Фақат биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган маҳсулотлар рўйхати кенгайтирилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 апрелдаги 220-сонли қарори билан замонавий биржа механизмларини жорий этиш орқали биржа савдоларида нархлар ўзгаришининг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланган. Ушбу қарор асосида ички бозорда фақат биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган товарлар рўйхати кенгайтирилди.
Бугунги кунда 45 дан ортиқ юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар фақат биржа савдолари орқали сотилмоқда. Бу амалиёт бозор иштирокчилари учун тенг шароитларда рақобат муҳитини шакллантириш, маҳсулот реализациясини шаффоф механизмлар асосида амалга ошириш, сунъий нарх пасайтириш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда хуфиёна иқтисодиётга қарши курашишда самарали восита бўлиб хизмат қилмоқда.
Қарорга мувофиқ, 2025 йил 15 июлдан бошлаб:
Монопол корхоналар;
Устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар;
Ўндан ортиқ бўлган юридик шахсларга тегишли бўлган бошқа юридик шахслар томонидан ишлаб чиқарилган қуйидаги маҳсулотлар ички бозорда фақат биржа савдолари орқали сотилиши белгилади:
Ушбу тартиб бозор иштирокчиларини монопол ва юқори ликвидли хом ашё ҳамда материаллар билан барқарор ва тенг асосда таъминлаш имконини яратади. Шу билан бирга, сотувчилар учун маҳсулотнинг бозор қийматини аниқлашда замонавий биржа инструментларидан фойдаланиш имконини тақдим этади.