Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 30/05/2017 «Фаолият очиқлиги» фуқаролик жамияти барпо этишнинг муҳим талабларидан биридир
«Фаолият очиқлиги» фуқаролик жамияти барпо этишнинг муҳим талабларидан биридир
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятида шафофликни таъминлаш, ислоҳотларнинг бориши тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг мухим белгисидир.

Мустақилликнинг илк кунлариданоқ бу йўналишда улкан ишлар амалга оширилмоқда. Аввало, мустаҳкам қонунчилик базасини шакллантиришда амалий қадамлар ташланди. Зеро, ислоҳотларнинг замонавий босқичи ахборот соҳасини эркинлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга қаратилган самарали ҳуқуқий асосларини яратишни тақозо этди.

Конституциямизнинг 30-моддасига кўра, Ўзбекистан Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари фуқароларга уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим. Ушбу конституциявий меъёр “Оммавий ахборот воситалари туғрисида”ги, “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари туғрисида”ги, “Ахборотлаштириш тўгрисида”ги ва “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги қонунларда ўз ифодасини топди.

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги туғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши эса фуқароларнинг ахборотга бўлган конституциявий ҳуқуқини амалга оширишдаги бўшлиқни тўлдириши баробарида ҳокимият ва бошқарув органларининг қабул қилинаётган қарорлар сифати учун жавобгарлигини кўп жиҳатдан ошириши мумкинлигини яна бир бор яққол тасдиқлади. Мазкур қонун халқаро ҳуқуқий меъёрлар талабларига жавоб бериши билан ҳам эътиборлидир. Ривожланган мамлакатлар, хусусан, Австрия, Нилерланлия, Испания каби мамлакатларда фуқароларнинг ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқини қонун билан кафолатланар экан, бунда барча ҳуқуқий ҳужжатлар жамоатчиликка дахлдорлик хусусиятига эгалиги тамойилига амал қилинади. Бироқ, Германияда бу ҳолат бироз бошкачароқ. Бу давлатда фақат оммавий ахборот воситалари вакилларигина ҳукумат ахборотларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистан Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги конунида эса ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш асносида ўзимизга хос факторлар ҳам эътибордан четда қолган эмас. Зотан, мазкур ҳуқуқий ҳужжатнинг мақсади давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги, улар фаолияти ҳақидаги ахборотлардан оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари, аҳолининг кенг фойдаланишини таъминлашдан иборат. Шу ўринда айтиш жоизки, қонун давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Қоракалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, уларнинг кўмиталари, комиссиялари очиқликни таъминлаш мақсадида ўз фаолияти тўғрисидаги ахборот, шу жумладан, режалаштирилаётган мажлислар ва тадбирлар, кўриб чиқилиши мўлжалланаётган масалалар, қабул қилинган қарорлар хақидаги ахборотни ўз вақтида эълон қилинишини таъминлайди. Шунингдек, қонуннинг 6-моддасида айрим ахборотлардан фойдаланиш бўйича чекловлар масаласи тартибга солинган. Яъни “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида”ги қонунда ахборотдан фойдаланиш, агар мазкур ахборот қонунда белгиланган тартибда давлат сирлари ёки қонун билан кўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар жумласига киритилган бўлса, чеклаб қўйилади.

Қонунга кўра, “Ахборотдан фойдаланиш” деганда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот излашни амалга ошираётган жисмоний ёки юридик шахс тушунилади. Ўз навбатида жисмоний шахснинг сўроғида унинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи тўғрисдаги маълумотлар кўрсатилган ва сўровнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак. Юридик шахснинг сўровида юридик шахснинг тўлиқ фирма номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган, сўровнинг моҳияти баён этилган бўлиши лозим.

Ёзма сўровлар ахборотдан фойдаланувчининг шахсий имзоси билан тасдиқлангдн бўлиши, бундай тасдиқлаш имкони бўлмаганда, қушимча равишда тузувчининг ҳам фамилияси, исми, отасининг исми қуйилган ҳолда унинг имзоси билан тасдиқланади. Ахборотдан фойдаланувчини идентификациялаш имкониятини берадиган маълумотлар кўрсатилмаган сўров аноним ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди. Сўров унда қўйилган масалалар юзасидан ахборот тақдим этиш ваколатига кирадиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органига ёки мансабдор шахсга юборилиши лозим.

Хусанхон Садиров
Тошкент шаҳар прокуратураси
алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг