Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 02/08/2024 ФАО ва USAID Ўзбекистонда ҳайвонлар саломатлигини яхшилаш бўйича тренинглар ўтказмоқда
ФАО ва USAID Ўзбекистонда ҳайвонлар саломатлигини яхшилаш бўйича тренинглар ўтказмоқда

Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) нинг АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) томонидан молиялаштирилаётган «Глобал саломатлик хавфсизлиги – Ўзбекистонда ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш, «ягона саломатлик» ва антимикроб резистентлик борасида салоҳиятни ошириш ва зооноз таҳдидларни юмшатиш» лойиҳаси доирасида Эпидемиологик назорат ва ҳайвонлар саломатлиги учун хавфларни баҳолаш бўйича 5 кунлик ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинарда ветеринария қўмитаси вакиллари, ҳудудий бошқармалар ходимлари, ҳайвонларни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар, лаборатория ходимлари ва ветеринария эпидемиологияси соҳасидаги олимлар иштирок этди.

Маълумки, ҳайвонларнинг инфекцион касалликлари ветеринария хизмати томонидан назорат қилинади. Ушбу касалликларнинг баъзилари ҳар қандай вақтда пайдо бўлиши мумкин, айрим ҳолатларда бу катта иқтисодий йўқотишларга олиб келади ҳамда, инсон саломатлигига, чорва моллари ва чорвачилик маҳсулотларининг халқаро савдосига салбий таъсир қилади. 

Ўқув семинарида Ҳайвонларнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар, ҳайвонлар касалликларига қарши курашиш шунингдек, ҳайвонлардан одамларга юқадиган касалликларга қарши курашиш, ҳамда ҳайвонларни муҳофаза қилиш соҳасида, халқаро савдо-сотиқда озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса чорвачилик маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш каби долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Ўқув дастурида Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан, шу жумладан Қорақалпоғистондан 30 дан ортиқ ветеринария мутахассислари ва олимлар ҳайвонлар соғлиғи таҳдидларини яхшироқ аниқлаш ва уларга жавоб бериш бўйича билим ва кўникмаларни оширишди. Улар амалиёт ва гуруҳий ишлар орқали касалликларни назорат қилиш ва хавфларни баҳолаш соҳасидаги кўникмаларни мустаҳкамлайдилар.

Ўқув дастури Буюк Британиянинг Ҳайвонлар ва Ўсимликлар Соғлиғи Агентлигига консультант эпидемиолог сифатида хизмат қилувчи Гуитиан Хавьер томонидан олиб борилди. Жаноб Хавьер шунингдек, Қироллик Ветеринария Коллежининг ФАО ветеринария эпидемиологияси бўйича маълумот маркази раҳбари ва Жаҳон Ҳайвонлар Соғлиғи Ташкилотининг (WOAH) Хавф таҳлили ва моделлаштириш бўйича ҳамкорлик маркази раҳбари ҳисобланади.

«Кузатув дастурининг мақсадларини аниқ белгилаш жуда муҳим, чунки бу мақсадлар тизимни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда устунлик қилади. Эътибор беринг, ҳатто бир хил хавфли касаллик учун ҳам мақсадлар бир хил бўлиши шарт эмас. Касалликдан холи бўлган мамлакатда бруцеллёзни кузатишдан мақсад эрта аниқлаш ва касалликдан холиликни намойиш этиш бўлса, эндемик мамлакатда мақсад назорат дастурининг самарадорлигини баҳолаш бўлиши мумкин» деб таъкидлади Гуитиан Хавьер. 

Семинар сўнгида Иштирокчилар Ҳайвонлар соғлиғи бўйича самарали кузатув фаолиятларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун асосий эпидемиологик принципларни қўллаш, Ҳайвонлар соғлиғи масалаларини бошқариш учун хавфни баҳолаш принципларини қўллаш, Ҳайвонлар соғлиғи хавфларини аниқлаш ва баҳолаш учун тизимли сифатли баҳолашни амалга ошириш каби кўникмаларга эга бўлишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг