Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 16/09/2023 ФАО Ўзбекистонда «яшил молиялаштириш»ни қўллаб-қувватлайди
ФАО Ўзбекистонда «яшил молиялаштириш»ни қўллаб-қувватлайди (фото ФАО)

2023 йил 15 сентябрь куни Тошкентда «Иқлимга мақбуллаштирилган қишлоқ хўжалиги учун яшил молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Тадбир ФАОнинг Ўзбекистонда яшил молиялаштириш механизмларини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Яшил молиялаштириш – бу атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштириш. Глобал миқёсда яшил молиялаштиришни амалга ошириш 

15 йилдан ортиқ вақтдан буён ривожланиб келмоқда ҳамда арзон ва тоза энергия, шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг барқарорлиги, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича Барқарор Ривожланиш Мақсадларига эришишга ёрдам беради.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистонда яшил молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқишни ва рағбатлантиришни, хусусан, иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда экологик тоза қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлайди. Иқлимга мақбуллаштирилган қишлоқ хўжалиги – бу барқарор деҳқончилик амалиётини ривожлантиришга, унинг иқлим ўзгаришига қарши туриш қобилиятига ва хусусан, иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришга ёрдам берадиган комплекс ёндашув. 

«Молиялаштириш ташаббуслари иқлимга мақбуллаштирилган қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ҳал қилувчи рол ўйнайди. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва деҳқончиликнинг барқарор усулларига алоҳида эътибор қаратиш орқали биз иқлимга мақбуллаштирилган қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун ички ва халқаро инвестицияларни жалб қилишимиз мумкин. Ушбу семинар Ўзбекистонда яшил молиялаштириш механизмларини илгари суриш бўйича ФАО лойиҳасининг расмий бошланишини англатади», - деди ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров.

ФАОнинг янги лойиҳаси «Ўзбекистон-2030» стратегияси ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга оширишга ҳисса қўшиши таъкидланди. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигининг мамлакат иқтисодиётидаги роли, шунингдек, иқлим ўзгариши билан боғлиқ мавжуд муаммоларни ҳисобга олган ҳолда, иқлимга мослаштирилган қишлоқ хўжалигини молиялаштириш усуллари ва сиёсати муҳим аҳамиятга эга.

Семинарда яшил иқтисодиёт дастурларини амалга ошириш билан шуғулланувчи давлат идоралари вакиллари, шунингдек, ушбу соҳадаги лойиҳаларни молиялаштирувчи Ўзбекистон банк сектори вакиллари иштирок этди. Семинар давомида яшил молиялаштиришнинг мавжуд механизмлари таҳлил қилинди ва Ўзбекистонда иқлимга мақбуллаштирилган қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун молиялаштириш моделларини ишлаб чиқишга инновацион ёндашувлар муҳокама қилинди, уларни молия институтларида жорий этиш имкониятлари кўриб чиқилди. Тадбир доирасида қишлоқ хўжалигида яшил молиялаштириш воситаларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказишдан манфаатдор ташкилотлар гуруҳлари аниқланди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг